Главная страница / Новости / Йил якунларига бағишланган матбуот анжумани

Йил якунларига бағишланган матбуот анжумани

Кеча, 2017 йил 30 ноябрда Тошкент шаҳридаги Олимпия шон-шуҳрат музейида Федерациямизнинг 2017 йил фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда федерациямиз раҳбарияти ва фаоллари, мураббийлар, номдор спортчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Анжуманда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токиода (Япония)ги XXXII ёзги Олимпиада ва XVII Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Дастур ижросини таъминлаш ишларининг бориши ҳақида ахборот.

2. Ўзбекистон “Rowing & canoe” федерацияси аъзоларининг ўқув-машғулот йиғинлари ва мусобақаларда қатнашуви бўйича ҳисобот.

3. 2018 йилдаги Ёшлар Олимпиада ўйинларига тайёргарлик Дастури.

4. 2018 йилда Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик Дастури.

5. “Токтио – 2020” Олимпия ўйинларига тайёргарлик Дастури.

Матбуот анжуманини Федерация раисининг биринчи ўринбосариЖасур Анварович Акрамоволиб борди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан байдарка ва каноэ, акадамик эшкак эшиш ва слалом йўналишлари бўйича терма жамоалар мураббийларининг ҳисоботлари тингланди.

Жумладан, Пара-каноэ жамоаси мураббийси Ниёзхўжа Тешабоев, Байдарка ва каноэ ёшлар жамоаси мурабийси Рашид Ибрагимов, Академик эшкак эшиш жамоаси мураббийси Вячеслав Дидрихлар 2017 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида белгиланган тадбирлар асосида спортчиларни 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига ва Осиё ўйинларига ҳамда бошқа халқаро мусобақаларга тайёрлаш бўйича амалга оширилган ишлар, қўлга киритилган натижалар тўғрисида ҳисобот бердилар.

Шунингдек, номдор, чемпион спортчиларимиз Алексей Мочалов ва Вадим Меньковлар сўзга чиқиб, 2017 йилда Халқаро мусобақаларда эришилган натижалар, ушбу натижаларга эришиш учун олиб борилган тайёргарлик ишлари, Жаҳон Олимпиадаси ва Осиё ўйинларига тайёргарлик ишларининг бориши, кўзлаган марралари тўғрисида ахборот бердилар.

 Федерация жамоаси томонидан миллий терма жамоаларга ёш, иқтидорли спортчиларни танлаб олиш ва тайёрлаш бўйича ўқув-машғулотлари, мусобақалар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Бу йўналишда Олимпия заҳираси коллежлари (Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Тошкент вилоятлари) билан алоҳида режа асосида тадбирлар амалга оширилаяпти.

Мураббийлар ва спорт мастерлари тажрибасини ошириш ишларига чет эллик мутахассислар ҳам жалб этилган. Бу йўналишда беларуссиялик мураббий Игорь Радомский ва польшалик Михал Брузчальскаларнинг хизмати катта бўлмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида байдарка ва каноэ бўйича миллий терма жамоамиз аъзолари билан Туя-буғуз, Чорвоқ, Самарқанд эшкак эшиш каналларида тасдиқланган режа асосида ўқув-машғулот ўтказилди. Ушбу сув ҳавзаларида республика миқёсидаги мусобақалар юқори савияда ўтказилди.

Шунингдек, спортчиларимиз мамлакатимиздан ташқарида, жумладан, Малайзия, Португалия, Польша, Белоруссияда ўқув-машғулотларида маҳоратларини оширдилар.

Миллий терма жамоамиз аъзолари Жаҳон Кубоги босқичларида, Жаҳон Чемпионатида, 23 ёшгача бўлган ёш спортчилар ўртасида ўтказилган Жаҳон Чемпионатида, Осиё Чемпионатида, Осиё Кубогида қатнашиб катта ютуқларни қўлга киритдилар. Улар 8 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза медалларига сазовор бўлдилар.

Академик эшкак эшиш бўйича миллий терма жамоамизнинг ҳам ютуқлари салмоқли бўлди. Улар юқорида қайд этилган эшкак эшиш ҳавзаларида ва Белоруссияда ўқув-машғулотларда қатнашиб шахсий маҳоратларини оширдилар. Жаҳон ва Осиё миқёсидаги 5 та халқаро мусобақаларда иштирок этиб, 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.

Слаломда эшкак эшиш бўйича миллий жамоамизнинг ҳам ютуқлари қувончлидир. Улар 3 та халқаро мусобақада 5 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритишга эришдилар.

Параканоэ бўйича спортчиларимиз эса халқаро беллашувларда 5 та олтин ва 1 та кумуш медал соҳибларига айландилар.

Байдарка ва каноэ бўйича миллий жамоамиз энг яхши натижани Осиё Чемпионатида кўрсатди, бу ерда 5 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза медаллари қўлга киритилди.

Академик эшкак эшиш жамоамиз эса шу тоифадаги беллашувда 1 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза, слаломда эшкак эшувчилар 2 та олтин, 2 та кумуш медалларига эга бўлдилар. Параканоэчиларимиз эса Жаҳон Чемпионатида 1 та кумуш ва 4- ўринни, Жаҳон Кубогининг 2-3 босқичларида 1 тадан кумуш ва Осиё Чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритиб, Осиёнинг чемпиони бўлдилар.

Ёшлар терма жамоаларининг ҳам натижалари қувонарли бўлди. Байдарка ва каноэчиларимиз Осиё Чемпионатида 3 та олтин, 3 та кумуш, ёш академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон Чемпионатида 4-ўринни (2018 йилда Ёшлар Олимпиада ўйинларига йўлланмани), Осиё Чемпионатида 3 та олтин, 1 та бронза ва худди шундай йўлланмани, слаломчиларимиз эса Осиё Чемпионатида 3 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза медалларини қўлга киритдилар.

Матбуот анжуманида юқорида эришилган ютуқларнинг омиллари, ушбу жараёнда иштирок этган ва жонбозлик кўрсатган спортчи ва мураббийларнинг хизматлари алоҳида эътироф этилди.

Анжуманда Федерация Бош котиби Татьяна Абдурахмановна Маматкулова республикада эшкак эшиш спортини янада ривожлантириш, спортчиларни Халқаро спорт мусобақаларига пухта тайёрлаш, 2020 йилда Японияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Олимпиадаси ва 2018 йилги Осиё ўйинларига халқаро андозалар даражасида тайёрлаш бўйича кун тартибида турган долзарб вазифаларни бирма-бир баён этди.

Новости

Встреча исполнительного комитета Азиатской конфедерации каноэ г.Токио (Япония)

Совместное заседание исполкома Международной Федерации каноэ и Совета директоров Азиатской Конфедерации Каноэ будет проходить с 21 по 24 марта 2018 года в г.Токио (Япония), куда от Узбекистана выезжает Первый Вице-Президент Азиатской Конфедерации Каноэ, Генеральный секретарь Федерации "Rowing & Canoe" Маматкулова Т.А.

О проведении Открытого Чемпионата Азии среди юниоров и молодежи до 23 лет и Открытого Кубка Азии по гребле на байдарках и каноэ в Узбекистане в Самаркандской области в период с 20 по 25 октября 2018 года

На заседании Конгресса Азиатской Конфедерацией Каноэ (АСС) 14 октября 2017 года в г.Шанхай (Китай) принято решение о проведении Чемпионата Азии по гребле на байдарках и каноэ среди юниоров и молодежи до 23 лет и Открытого Кубка Азии по гребле на байдарках и каноэ  в Узбекистане в Самаркандской области в период с 20 по 25 октября 2018 года.